Савол\Жавоб

Қандай хоналараро эшиклар мавжуд ва квартира ёки коттеж учун қайсиларини танлаш мумкин?

МДФдан тайёрланган эшикларни таклиф этамиз. Катта ассортиментимиз ҳам квартира, ҳам коттеж учун жуда мос келадиган хоналараро эшикларни танлаш имконини беради.

Ҳайрли кун. Таъмирлаш ишларининг қайси босқичида хоналараро эшикларни ўрнатиш бўйича ишларни бажариш мумкин?

Хоналараро эшикларни ўрнатиш ремонт охирида амалга оширилиши керак. Мастер билан пол ва эшик ўртасидаги пастки тирқиш баландлигини ҳисоблаш учун олдиндан пол қопламасининг материали ва унинг қалинлигини келишиб олишингиз керак бўлади.

Агар фақат эски хоналараро эшикларни янги эшикларга алмаштириш керак бўлса, унда хоналараро эшикларни ўрнатишда юзага келадиган чанг ва чиқиндилардан ҳимоя қилиш учун мебель, девор ва полни полиэтилен плёнка, мато ёки газета билан ёпиш керак.

МДФдан тайёрланган эшиклар қандай афзалликларга эга?

Биринчи навбатда уларнинг табиийлиги, табиий ва юқори эксплуатацион кўрсаткичларидир. Бундай эшикларнинг ташқи кўриниши узоқ муддат сақланади. Бундан ташқари, бундай эшиклар табиий ёғоч-тахтага чирой беради, иссиқлик беради ва уйда соғлом муҳитни яратиш икмонини беради.

Ностандарт ўлчамдаги эшикларга буюртма берса бўладими? Ёки қандайдир чекловлар мавжудми?

Баландлиги ва кенглиги турли ўлчамдаги эшикларга буюртма беришингиз мумкин. Чекловлар мавжуд эмас, лекин ҳар бир завод турлича максимал ўлчовларга эга бўлишини ҳисобга олиш керак.

МДФдан тайёрланган эшиклар қанчалик узоқ муддат хизмат қилади?

МДФдан тайёрланган эшиклар шунга ўхшаш ҳар хил турдаги маҳсулотлар ичида узоқ муддат хизмат қилади. Бундан ташқари, ҳароратнинг кескин ўзгаришларига юқори чидамлилиги ва намликка чидамлилиги хизмат қилиш муддатини оширади.

Эшикларни Чирчиқ шаҳрига етказиб бериш учун буюртма бериш мумкинми? Ўлчовларни ўлчаш қандай амалга оширилади? Жавоб учун олдиндан рахмат.

Эшикларни дўконимиздан сотиб олшингиз мумкин, етказиб бериш, ўлчов олиш ва ўрнатиш мутахассисларимиз сиз учун қулай бўлган вақтда амалга оширишади.

Эшикларни тайёрлашда қандай материаллардан фойдаланилади?

Биз табиий ёғоч-тахтадан тайёрланган МДФдан фойдаланамиз. Эшикларнинг филёнка деталлари таркибида смола кам бўлган замонавий плита материалларидан тайёрланган, бунда смола инсон соғлиғига ва уй ҳайвонларига ҳеч қандай зарарли таъсир қилмайди. Эшикларнинг юзасини безаш Европада ишлаб чиқарилган нитра-локлар билан амалга оширилади. Эшикларни тайёрлаш жараёнида замонавий ускуналардан ва барча зарур технологиялардан фойдаланилади, бунда маҳсулот сифати ва узоқ вақт хизмат қилиш кафолати таъминланади.

МДФдан тайёрланган эшиклардан фойдаланишда алоҳида қоидалар мавжудми?

Биринчи навбатда ёғли ва абразив материаллар билан артмаслик керак. Эшикларни мебелли полироль, юмшоқ мато билан тозалаш керак. Ювиш воситалари ва абразив кукунлардан фойдаланмаслик керак.

МДФдан тайёрланган эшикларни ювиниш хоналарига ўрнатиш мумкинми?  Эшик шикастланмаслиги учун хонада қандай намликни сақлаб туриш керак?

МДФ материали, қоидага кўра, юқори намликка чидамли хусусиятга эга, бундан ташқари, бундай эшиклар сувга чидамли лок билан қопланади. Ювиниш хоналарида вентиляция кўзда тутилганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, хонада ортиқча намлик юзага келмайди, шунинг учун эшикнинг шикастланиши учун асос мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Табиий тоза ёғоч-тахта эшикларини мақташади, лекин улар анча қиммат. Сифат кўрсаткичлари МДФдан тайёрланган эшикларнинг сифат кўрсаткичларига ўхшаш вариантлар  мавжудми?

Албатта. Замонавий технологиялар жуда тез ривожланаётганлиги сабабли, МДФдан тайёрланган замонавий эшиклар яхлит ёғоч-тахтали эшикларнинг сифати, чиройи ва узоқ муддат хизмат қилишдан қолишмайди.