Етказиб бериш

Бизнинг дўконда эшикларни уйга етказиб бериш учун буюртма беришингиз, ёки танланган хоналараро эшикларни омбордан мустақил тарзда олиб кетишингиз мумкин.

Хоналараро эшикларни Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб бериш бепул амалга оширилади.

Тошкент шаҳри ҳудудидан ташқарисига етказиб бериш шартнома асосида, объектнинг жойлашган масофасига мувофиқ нархда амалга оширилади.

Сайтимизда телефон рақамингизни кўрсатиб, буюртма қолдиринг ва биз сиз билан тез вақт оралиғида боғланамиз, сизга етказиб бериш учун қулай бўлган вақтни, етказиб бериш манзилини келишиб оламиз ва етказиб берилаётган маҳсулотнинг номенклатурасини тасдиқлаб оламиз.

Батафсил маълумотни қуйидаги телефонлар бўйича олишингиз мумкин:

(+998 97) 344-24-17

(+998 98) 314-24-17

Маҳсулотларни кўрсатилган манзил бўйича уйингиз, хонадонингизгача етказиб берамиз. Сиз етказиб берилган маҳсулотни уйингизда кўриб чиқишингиз ва ўзингиз берган буюртмалигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Кейин харид қилинган маҳсулотни ҳужжатлаштириш учун қабул қилиш-топшириш далолатномасини имзолашингиз зарур.

Келишув амалга оширилгандан кейин, мутахассислар объектга келиб, эшикни ўрнатиш ишларини амалга оширишади.

Эшикларни ўрнатиш бўйича барча зарур чораларни бажарамиз. Барча ишлар катта тажрибага эга, хоналараро эшикларни ўрнатиш учун барча  зарур бўладиган электр ва қўл инструментлари билан таъминланган малакали мутахассислар томонидан бажарилади. Хоналараро эшикларни ўрнатиш бўйича барча хизматларимиздан фойдаланиб, cиз ўзингизни сифатсиз ишдан ва нуқсонлардан ҳимоя қиласиз.

Биз маҳсулотлармизни доим тез ва келишилган муддатларда харидорларга етказиб беришга ҳаракат қиламиз. Кутилмаган вазиятлар юзага келганда мижозни кейинги қарорни қабул қилиши учун зудлик билан хабардор қиламиз.

Бизнинг компания барча турдаги маҳсулот ва хизматларга узоқ муддатли кафолатли сифатни тақдим этади!

 

Доставка в Ташкенте