Биз ҳақимизда

Бизнинг «Акбар-Рич» компаниямиз сайтига кирганингиздан хурсандмиз. Компаниямизнинг асосий маҳсулоти: шпонланган хоналараро эшиклар, плинтуслар, эшик коробкалари, хоналараро ромлар, батарея обрешеткалари учун қопламалар ва бошқалар ҳисобланади.

Компаниямиз 2008 йили ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган. Бир неча йиллар давомида Ўзбекистон бозорида муваффақиятли иш олиб бораяпмиз. Шу йиллар давомида ўзимизни эшикларни ва погонажли маҳсулотларни ишончли ишлаб чиқарувчи сифатида кўрсата олдик. «Акбар-Рич» компанияси – МДФдан ясалган шпонланган хоналараро эшикларни ишлаб чиқарувчи бир қанча фирмалардан бири ҳисобланади ва эшикларни буюртма сифатида таклиф этади. Сиз эшикларни исталган ўлчамда ва дизайнда буюртма беришингиз мумкин.  

Биз шпонланган эшикларни ишлаб чикариш учун энг замонавий ускуналарга эгамиз. Шпон қимматбаҳо дарахт турларидан (америка ёнғоғи, туркия эмани, америка эмани, шумтол, илдиз, қизил дарахт) ишлаб чиқарарилади.

Барча эшиклар МДФ ва шпон билан қопланган йиғма табиий қарағайдан ясалади. Якуний пардозлаш ишлари учун, нафақат яхши безак бериш сифатига, балки эксплуатацион сифатга эга бўлган юқори сифатли полиуритан икки компонентли локдан фойдаланганмиз.

Шпонланган эшикни танлаганда унинг сифатига қараб танлаш лозим. Агар сиз бизнинг маҳсулотимизни танласангиз, тайёрлаш жараёнида барча зарур замонавий технологияларга риоя қилинганлигига ва эшик сизга узоқ йиллар давомида хизмат қилишига тўла ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Табиий шпон билан ишланган МДФдан тайёрланган эшикларнинг афзалликлари.

Шпон билан ишланган эшиклар табиий дарахтдан тайёрланган эшиклар каби нафис ва чидамлидир. Бироқ, шпон билан қопланган эшиклар анчагина арзон ва хона ҳароратидаги намлик таркибининг ўзгаришига таъсир этмайди. Маҳсулот нархи эшикни пардоздаш учун ишлатилган шпон қандай дарахт навидан тайёрланганлигига боғлиқдир (шпон сифатга эмас, балки эшикнинг ташқи кўринишига – текстурасига, рангига таъсир этади). Агар сиз шпон билан қопланган эшикларни танлаган бўлсангиз, энг асосийси, эътиборни ишлаб чиқариш технологиясига қаратишингиз керак бўлади.

Шпонланган эшикларни ишлаб чиқариш технологияси.

Шпонланган хоналараро эшикларни ишлаб чиқариш даврида компаниямиз катта тажрибага эга булди. Биз эшик сиртининг ички тўлдирилишини бирлаштириш технологиясидан фойдаланганмиз, яъни эшик каркаси ва эшикнинг ичини тўлдириш учун ашё экологик тоза материалдан бўлган ва кейинчалик қийшаймайдиган ва ёрилмайдиган (ёғоч-тахтанинг қуриш фоизи - 8-10%) юқори сифатли игна баргли ёғоч-тахтадан тайёрланади. Кейин сирти 8 миллиметрли бўлган МДФ га қайта ёпиштирилади ва шпон билан қопланади. Эшиклар, панеллар ва пардозлаш элементларига табиий шпон қопланиши исситиб пресслаш методи билан амалга оширилади.

Сиртлар кенглиги 40 мм

Габарит ўлчамлари: буюртма исталган турда.

Эшикларнинг филёнка деталлари таркибида қорамойи кам бўлган замонавий плита материалларидан тайёрланади, бунда инсон соғлиғига ва уй ҳайвонларига ҳеч қандай зарари таъсир этмайди. Эшик юзаси қимматбаҳо ёғоч-тахта бўлган эман, ёнғоқ, қизил дарахт навли шпон билан қопланади.

Шпон билан қопланган эшикларнинг ранги

Бизнинг маҳсулотларимиз билан бир хил тондаги ва ўхшаш тузилишга эга эшиклар комплектларини танлаб олиш бўйича муаммолар мавжуд эмас.

«Акбар-Рич» шпонланган эшикларни ишлаб чиқаришда Туркияда ишлаб чиқилган шпонлардан фойдаланилади, ушбу шпонлар табиий нуқсонларни баратараф этадиган ва рангни тўғрилайдиган қимматбаҳо ёғоч-тахта навидан тайёрланган шпонни ишлаб чиқариш ва унга ишлов беришнинг ноёб технологиясига эгадир. Оқ эшиклар ҳар қандай хонани безайдиган ўзининг анъанавий жиддийлиги билан сизни қувонтиради.

Шпонланган эшикларнинг юзасини безаш бир неча босқичда силлиқлайдиган ва қопланадиган Европада ишлаб чиқарилган нитра-локлари билан амалга оширилади. Фойдаланилган материалларнинг юқори сифати, ходимларимизнинг касбий малакаси ва ишлаб чиқаришнинг доимий такомиллашган технологиялари бу маҳсулотларимиз юқори сифатининг кафолати бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун эшикларимиз харидорларнинг доимо эътиборида.